Англияда кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
27 Август 2021
5846Бугун, 27 август куни Англиянинг Лимингтон шахрида кучли портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида шахар саноат объектида катта ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.
Маълум бўлишича, яқин атрофда яшайдиган аҳоли ўз уйларини тарк этган, қолганларига деразаларни ёпиб, воқеа жойидан узоқроқ туриш тавсия қилинмоқда.
“Уорикшир ўт ўчириш хизмати Лимингтон ҳудудидаги бинода ёнғин билан курашмоқда. Маҳаллий аҳолига эшик ва деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ҳамда воқеа жойига 100 метргача яқинлашмаслик маслаҳат берилмоқда”, дейилади Уорикшир полицияси баёнотида.
Ижтимоий тармоқларда воқеага гувоҳ бўлганлар томонидан олинган видеолавҳаларда қора тутун осмонни қоплаганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда ва Aфғонистон пойтахти Қобулдаги аэропорт яқинида портлаш содир бўлган эди.
LiveБарчаси