Англияда 15 ёшли бола 12 йилга қамалди

Олам

image

Ўтган йилнинг октябрь ойида Англиянинг Гейтсхеддаги қўриқхонаси олдида 15 ёшли Лейтон Амис 14 ёшли мактаб ўқувчисини ўлдиришда айбдор деб топилди.

У Томас Олешакни пичоқлаб ўлдирган. У судда ҳужумдан кейин ўзини ҳимоя қилиш мақсадида пичоқ билан ҳаракат қилганини айтиб, ўлдирганини рад этган.

Нюкасл Кровн суди ҳакамлар ҳайъати Амисни Томасни ўлдиришда ва қасддан бошқа болага оғир тан жароҳати етказишга уринишда айбдор деб топди.

Нюкасл Кровн суди ҳакамлар ҳайъати судьяси Спенсер ўзининг айбловини эълон қилганидан сўнг, унинг шахсини ошкор этшни тақиқловчи чекловини бекор қилди.

Англия суди 15 ёшли жиноятчини 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида 11-синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйган эди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 21 ёшли йигит севган қизи тўғрисида ёмон гаплар айтган 20 ёшли танишини пичоқлаб қўйгач, Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан гумон қилинувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган эди.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг