Англия муддатидан олдин мундиалга чиқди
Sport
−
15 October 2025 2045 1 minute
Кеча, 14 октябрь куни Англия миллий терма жамоаси Латвияга қарши саралаш ўйинида ғалаба қозониб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Тажрибали ҳужумчи ва сардор Харри Кейн терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига муддатидан олдин чиққани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Икки тур қолганида ва ҳеч қандай гол ўтказмасдан мундиалга чиқиш – бу катта ютуқ, биз ажойиб футбол намойиш этмоқдамиз”, дейди Кейн.
Маълумот учун, Томас Тухель шогирдлари Латвияга қарши ўйинда 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Кейн 44 ва 45+4-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Умуман олганда, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари давомида англиялик футболчи олти ўйинда 6 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионатига 28 та терма жамоа йўлланма олгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September