28 та терма жамоа ЖЧдаги иштирокини кафолатлади
Спорт
−
15 Октябрь 6311
Кейинги йил АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 28 та терма жамоа номи маълум бўлди.
Октябрь ойида аввал Миср, кейин эса Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Кот-д’Ивуар ва Сенегал терма жамоалари мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

Сентябрь ойида Уругвай, Колумбия ва Парагвай, шунингдек, Марокаш ва Тунис терма жамоалари мазкур йирик турнирдаги иштирокини кафолатлаган эди.
Аввалроқ Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Корея, Иордания, Австралия, Эквадор ва Бразилия терма жамоалари саралаш босқичидан ўтиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилган эди. АҚШ, Канада ва Мексика терма жамоалари эса турнирда мезбон сифатида иштирок этади.
Маълумот учун, мусобақада жами 48 та жамоа қатнашади. Турнир келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади.
Жаҳонгир Иномжонов