Англия мезбонларни мундиалдан чиқариб юборди
Спорт
−
08:10 4413 1 дақиқа
Бугун, 6 июль куни Англия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида мезбон Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Натижада инглизлар чорак финалга йўл олди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учрашув бир соат кечроқ бошланди. Учрашувда Англия сафида Жуд Беллингем 36 ва 38-дақиқаларда дубль қайд этди. Яна бир голни Ҳарри Кейн 60-дақиқада пенальтидан урди. Мексика таркибида Хулиан Киньонес 42-дақиқада, Рауль Хименес эса 69-дақиқада пенальтидан гол киритди.
Учрашувнинг 54-дақиқасида Англия ҳимоячиси Жаррелл Куанса қоидабузарлиги учун қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Шу тариқа, Мексика 2026 йилги Жаҳон чемпионатини тарк этган иккинчи мезбон жамоага айланди. Бундан аввал Канада 1/8 финалда Марокашга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эди. Учинчи мезбон — АҚШ эса эртага, 7 июль куни 1/8 финал доирасида Бельгияга қарши майдонга тушади.
Live
Барчаси10:42