Англия футболининг “Пеле”си оламдан ўтди
Спорт
−
21 Октябрь 2023
11064Англия терма жамоаси сафида 1966 йилги Жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган афсона – Бобби Чарльтон вафот этди. Бу ҳақда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби матбуот хизмати хабар берди.
"У нафақат Манчестер ёки Буюк Британияда, балки дунёнинг қаерида футбол ўйнамасин, миллионлар учун қаҳрамон бўлган. У нафақат спорт маҳорати ва ҳалоллиги, балки футболчи сифатидаги ажойиб фазилатлари билан ҳам ҳурматга лойиқ эди. Сэр Бобби ҳамиша шундайлигича қолади”, дейилади баёнотда.
Жаҳон футболи энциклопедиясида Бобби Чарльтон ҳақида қуйидаги сўзлар ёзилган:
“У - энг машҳур инглиз футболчиси. Унинг исми инглиз футболидаги энг буюк воқеалар билан чамбарчас боғлиқ. Чарльтон номи спортдаги ҳалоллик, майдонда ўзини тутиш ва жентельменликнинг синонимига айланган”.
Маълумот ўрнида, Бобби Чарльтон 1937 йил, 11 октябрда Англияда туғилган. Ҳужумчи, ярим ҳимоячи ампуласида:
“Манчестер Юнайтед” (Англия)да – 1953-1973 йиллар;
“Престон Норд Энд” (Англия) да – 1973-1975 йиллар тўп сурган.
Шунингдек, терма жамоа сафида 106 ўйин ўтказиб, 49 гол киритган.
Қўлга киритган ютуқлари:
Жаҳон Чемпиони (1) – 1966 й
Европа Чемпионатида учинчи ўрин (1) – 1968 й
Европа Чемпионлар кубоги (1) – 1968 й
Англия чемпиони (4) – 1956, 1957, 1965, 1967 йй
Англия кубоги соҳиби (1) – 1963 й
Европанинг энг яхши футболчиси (1) – 1966 й
Англиянинг энг яхши футболчиси (1) – 1968 й
ЮНЕСКО “Фэйр Плэй” совриндори (1) – 1973 й
Британия империяснинг махсус ордени ва ФИФАнинг олтин ордени соҳиби.