Англия чемпионатининг энг ёш клуби эълон қилинди
Спорт
−
21 Июль 2023
2866Лондоннинг “Челси” клуби Англия Премьер-лигасидаги энг ёш жамоалар рейтингида 1-ўринни эгаллаган. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозир клубда 30 нафар футболчи бор, уларнинг ўртача ёши – 23,8. Ушбу рейтингда 2-ўринни “Брайтон” жамоаси эгаллади. Жамоа таркиби ўртача 24,5 ёшни ташкил этган. Бу борада 24,8 ёшли кўрсаткич билан “Бёрнли” 3-ўринда турибди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирда “Челси”ни аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино бошқармоқда. 20 июль куни Почеттино қўл остидаги жамоа дастлабки ўйинини ўтказди. АҚШнинг “Рексем” клубига қарши ўйинда лондонликлар рақибларидан 5:0 ҳисобида устун келди.
“Челси” мавсумолди навбатдаги ўйинини 23 июль куни “Брайтон”га қарши ўтказади. Ўйин АҚШда бўлиб ўтиши белгиланган.
LiveБарчаси