Ангела Меркель Шавкат Мирзиёевга салом йўллади

Олам 1432
image

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги Элчиси Набижон Қосимов Германия Федерал канслери Ангела Меркель таклифига биноан ГФРда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари учун “Мезеберг” ҳукумат қароргоҳида ўтказилган расмий қабулда иштирок этди.

Қабул чоғида Канслер Ангела Меркель билан қисқа суҳбат бўлиб ўтиб, у ярим йил ичида амалга оширилган иккита олий даражадаги ташриф – Президент Шавкат Мирзиёевнинг январь ойидаги Германияга ва Президент Франк-Валтер Штайнмайернинг май ойидаги Ўзбекистонга ташрифлари якунларидан мамнунлигини билдирди. Канцлер ташриф якунларига ўта муваффақиятли ва сермаҳсул деб баҳо берди.

Германия Ҳукумати раҳбарининг фикрича, олий даражадаги мазкур ташрифлар, шубҳасиз, икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ишончли муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг фаоллашувига хизмат қилади.

Канцлер Ангела Меркель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг эҳтиром ва энг эзгу тилакларини ҳам етказиб қўйишни сўради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×