Андижон ҳокими ММA жангчиларига Spark совға қилди

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни Aндижондаги олимпия заҳиралари мактаб-интернатида “Беш ташаббус билан келажак сари” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ММА жангчиларини мукофотлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, Тошкентда илк бор ташкил этилган ММA (аралаш жанг) бўйича GFC 20 турнирида ғалаба қозонган андижонлик – Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов ва Ахлиддин Мирзадавлатовга Spark автомобиллари калитини топширди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Нурсултон Рўзибоевга спорт анжомлари учун юз миллион сўм нақд пул кўринишидаги сертификатни ҳам совға қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдураҳмонов ММА

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг