Андижоннинг икки тумани ва Самарқанднинг Ургутига янги солиқбошилар тайинланди

Жамият

image

Андижоннинг Шаҳрихон, Олтинкўл ва Самарқанднинг Ургут туманларига янги солиқбошилар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда. 

Шаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Жасурбек Рўзимахаммат ўғли Машрапов тайинланган. 

photo_2019-04-18_11-11-57.jpg

Жасурбек Машрапов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 2011 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислигига эга. 

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Андижон вилояти Булоқбоши тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш шўбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида Солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.  

Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Ботиржон Арипжанович Ҳамидов тайинланди. 

photo_2019-04-18_10-05-11.jpg

Ботиржон Ҳамидов 1978 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 1999 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2005 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича инглиз филологияси, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга. 

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Андижон вилояти Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси Хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича катта инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 


Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Акбар Асрорқулович Алмасов тайинланди. 

photo_2019-04-18_11-55-57.jpg

Акбар Алмасов 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида туғилган. 2003 йилда Самарқанд давлат университетининг Иқтисодиёт факультетини тамомлаган.  

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси Назорат шўбаси давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.  

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 апрель куни Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made