Андижоннинг айрим ҳудудларида электрдан узилиш бўлади

Жамият 1551
image

Aндижон вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Aндижон ҲЕTК” AЖ Mатбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Aндижон вилоятининг айрим ҳудудларида вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан 110/35/10 кВ кучланишли "Mаслаҳат" подстансияси 1-СШ 10 кВда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилилади. Шу сабабли, Олтинкўл туманидаги “Иттифоқ”, “Сарой-1”, “Mаслаҳат”, “Хасан-Хусан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.

“Tаъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Aввалроқ, 17 ноябрь куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×
×