Эртага Наманганнинг айрим ҳудудларида электр энергияси бўлмайди
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
4617Эртага, 17 ноябрь куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
17 ноябрь куни “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиш дирекцияси” УКнинг хатига асосан янги қурилаётган 220 кВли ҳаво электр узатиш тармоғининг Наманган вилояти Косонсой туманини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВли “Л-Косон-1” ва “Л-Косон-2” ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кесишмасида хавфсиз иш бажарилиши мақсадида ўчирилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан якшанба куни соат 07:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туман ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида узилишлар содир бўлади.
“Таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади компания хабарида.
LiveБарчаси