Андижондан Нукусга 20 га яқин болани Damas'да олиб кетаётганлар аниқланди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2024 11501 1 дақиқа
Йигирмага яқин болалар 3 та Damasʼда Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 декабрь куни А-380 автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи 325-километрида 3 та Damas тўхтатиб текширилган. Уларда 3 нафар мураббий ва 20 га яқин бола борлиги аниқланган.
ЙҲХХ ахборотига кўра, болалар Нукус шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган кураш мусобақасига бориш учун тахминан 1,5 минг километр йўл босишган. Ҳар бир автомобиль 6−7 нафар бола ва бир мураббийни ташиган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан спорт мактаблари ва тегишли шахслар билан йиғилиш ўтказилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь