Андижондаги ЙТҲда 1 кишининг ўлимига сабаб бўлган “ГАИ” ходими жазосиз қолдими? Изоҳ берилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар шахс вафот этиб, 1 нафари ногирон бўлиб қолсада, ҳанузгача жазо тайинланмагани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича 2022 йилнинг декабрь ойида Асака туман прокуратураси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, жиноят ишига оид тегишли ҳужжатлар фуқаро М.Э.га нисбатан ЖКнинг ушбу моддаси билан айблов эълон қилиниб, жиноят ишлари бўйича Асака туман суди муҳокамасига юборилган.

Судда айбланувчи М.Э. ва унинг ҳимоячилари томонидан далилларни номақбул деб топиш тўғрисида илтимоснома келтирилиб, ўтказилган дастлабки эшитув якунига кўра, суднинг ажрими билан илтимосномани қаноатлантириш рад этилган.

Ўз навбатида айбланувчи М.Э.нинг апелляция шикояти асосида жиноят иши жорий йилнинг 3 март куни вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) судлов ҳайъатида кўрилиб, суднинг ажрими бекор қилинган ва қайта кўриб чиқиш учун судга қайтарилган.

ЖИБ Асака туман суди томонидан ўтказилган дастлабки эшитув натижасига кўра, ажрим асосида илтимоснома қаноатлантирилиб, процессуал ҳаракатларни ўтказиш учун туман прокуратурасига қайтарилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Асака туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон ГАИ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг