Андижондаги пахта хирмонида ёнғин чиқди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
7117Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги пахта тайёрлаш пунктларининг бирида хирмонга уйилган пахталар ёниб кетгани ҳақида хабарлар тақалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу фавқулодда ҳолат 16 октябрь куни, Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙда жойлашган “Tetratex” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта қабул қилиш масканида содир бўлган.
Ёнғин оқибатида Андижон-36 навли 1 сорт 2 синфга кирувчи пахтанинг фақатгина юза қисми ёниб, унинг 12 килограммига зарар етган. Етказилган зарар миқдори аниқланиб, ушбу маблағлар “Тетратех” МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга тўлиқ тўлаб берилган.
Хабарда келтирилишича, ёнғин электр кабелларидаги носозлик туфайли қисқа туташув оқибатида юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган пахта сақлаш пунктида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида 1 дона 200 тонналик пахта бунтида 500 килограмм пахта ёниб зарарланган.
LiveБарчаси