Андижонда “маска-шоу”: Қуролланган ниқобли ИИБ ходимлари фермерни калтаклагани айтилмоқда
Жамият
−
29 Сентябрь 2022
13434Андижон вилоятининг Бўстон туманида “маска-шоу” уюштирилиб,фермер ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳқада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Баҳодир” фермер хўжалиги дала шийпонига бир гуруҳ ИИБ ходимлари, ниқобли ва қуролланган гуруҳ бостириб кириб, фермер хўжалиги бошлиғи ва аъзоларини қўрқитиб, тутқинликда ушлаб туришган. Улар шу билан чекланмай, фермер хўжалиги бошлиғи Б.Арабовни қорнига мушт тушириб, ҳақорат қилишган, шийпон деворини қулатишган ва ўзларини таништиришмаган.
“Уларга Ички ишлар вазирлигидан келган ходим бошчилик қилди, у ҳам ўзини таништирмади. Зўравонлар шийпонда қанча пахта борлиги, нега кластерга топширилмаётганини, тезроқ топшириш кераклигини айтиб ваколатига кирмайдиган топшириқлар беришди. Адолат борми ўзи?”, деган депутатга мурожаат қилган фуқаро.
Ходимлар ноҳақликка йўл қўйганига қарамай, мурожаатчи Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов адолат ўрнатишига умид қилган.
“Бу бўйича Ички ишлар вазири П.Бобожоновга йўллаган мурожаатимизни эълон қилишингизни сўраймиз. Тезроқ вазирга етиб борса қонунбузар, зўравон ходимларига чора кўрар эдилар”, дейди мурожаатчи.
Кушербоев ҳолатга ўзининг қисқа муносабатини билдириб, вазир вазиятга холис баҳо беришига умид қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь