Андижондаги каналга нефть оқиб кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 29 июль куни ижтимоий тармоқларда  Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Раиш” қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефть оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилмоқда. Хусусан, “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ нефтни қайта ишлаши оқибатида юзага келган авария ҳолати аниқланган. Ҳозирда вазият тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат бўйича “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖга нисбатан тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Билдирилишича, текшириш якунланиши билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Андижон Булоқбоши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг