Андижондаги бозорда ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2020
9463Кеча, 17 ноябрь куни Андижон вилоятидаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин соат 21:34 да вилоятнинг Aндижон туманидаги деҳқон бозорида содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасининг 9 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари 3 дақиқада етиб келишган.
Соат 22:00 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 22:12да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бир-бирига яқин жойлашган бир нечта дўконларга зарар етган.
Вазият натижасида жарохатланганлар ва қурбонлар йўқ. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бир неча юз квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.