Андижондаги 5 ёшли қиз ҳам “Цефтриаксон”дан вафот этган бўлиши мумкин

Саломатлик

image

Аввалроқ Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қиз шифокорлар айби сабаб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 10 декабрь куни вафот этган андижонлик қизнинг ўлимига “Цефтриаксон” дори воситаси сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

“Ўлимга олиб келган асосий гумон “Цефтриаксон”-дори воситасига аллергия бўлиши мумкин, аниқ жавобни Суд аниқлайди.
Барча ҳолатлар, шунингдек ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди, суриштирув-тергов ҳарақатлари бошланган, Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 35-1-18-ТВ/2023-сонли буйруғига асосан ҳамшира Р.З. ишдан четлатилган”, дейилади бошқарма хабарида.

Аниқлик киритилишича, 2022 йил 9 декабрь куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қабулхона бўлимига соат 16:30да 2018 йилда туғилган У.М ота-онаси ҳамроҳлигида олиб келинган. 

Қабулхона шифокори томонидан кўрилганда ҳолати ўртача оғир, тана ҳарорати кўтарилмаган, беморда “Ўткир респиратор вирусли инфекцияси, асорати ўткир бронхит” хулосасини қўйган ва ота-онасига беморни юқумли касалликлар шифохонасида ёки оилавий шифокорлик пунктида оилавий шифокори назоратида даволанишини тавсия берган.

“Шифокор Медипим(цефалоспорин) 500мг + новокаин 0,5% - 5,0 мл синама билан 2 махал 7 кун; Дексаметазон 1,0 м/о га 1 махал 5 кун; Амбрацол 1 тадан 3 махал 5 кун; Лоротал ½ таб 1 махал тавсия қилган 2 кун, доимий шифокор назоратини тавсия этган”, дея беморга берилган рецептни очиқлаган бошқарма.

Шундан сўнг бемор қизнинг ота-онаси болани юқумли касалликлар бўлимига олиб борган, навбатчи ҳамшира З.Рахимова муолажани бошламоқчи бўлиб, инъекцияларни тайёрлаётган даврда “Медипим” дори воситаси йўқлигини айтган, шунда беморнинг онаси “Цефтраксион” дорисини олиб келган, ҳамшира “белгиланган тартиб риоя қилмасдан, шифокор тавсияси алмашганидан хабардор бўлган, ҳолда дорига аллергия синамасини қўймаган. В”итамин “С”(asidi ascorbini) 5%-2,0 томир ичига қилган, Дексаметазон 1,0 бир томонига, иккинчи томонига “Цефтриаксон” 1,0 мускул ичига юборган, бир дақиқа ўтмай бола қусган ва кўкариб кетганлиги сабабли, бола “шошилинч тиббий ёрдам” бўлимига олиб ўтилган, ҳаракатлар бефойда бўлиб, вафот этган”, демоқда Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Шунингдек, бошқарма ҳамширанинг ҳаракатларида ёмон ният бўлмаганир, аммо айбдорлик даражаси суд қарори асосида хулоса қилинишини қўшимча қилган.

Қолаверса, тиббиёт бошқармаси томонидан “Цефтриаксон” дори воситасининг яроқлилиги, сифатини текшириш, дори сотилган аптекадаги “Цефтриаксон” дориларини таркибини текшириш тугагунча савдодан тўхтатиб туриш тавсия этилган.

“Балиқчи туманида яшовчи беморнинг онаси Ф. билан сухбат ўтказилганида, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай боланинг юрак уруши тикланмаганлигини, бола вафот этганлигини, ушбу бахтсиз воқеада бирор инсонни айблаб, шикоят қилиш нияти йўқлигини билдирган. Балиқчи туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда” дея хулоса қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда январь ойи давомида 9 киши “Цефтриаксон” дори воситаси туфайли анафилактик шокга учрагани, шундан бир киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари QALAMPIR.UZ Ўзбекистонда бу бўйича ҳолат қандайлигини билиш мақсадида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова билан боғланганди. У эса Ўзбекистонда “Цефтриаксон” препаратларининг ножўя таъсири, шунингдек, ўлим ҳолатлари  қайд этилмаганини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Андижон “Цефтриаксон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made