Андижонда Жанубий Фарғона канали ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди (видео)
Crime
−
08 May 2025 23975 1 minute
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, сув сизиб чиққани ҳақида маълумот олиниши билан вилоят Норин Қорадарё ирригатция тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда зарур куч ва воситалар ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилгани маълум қилинди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August