Андижонда юк машинасини қувиб ўтган Nexia Damas билан тўқнашди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Андижон вилоятида юк автомашинасини қувиб ўтган Nexia бошқарувни йўқотиб Damas`га бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

ЙТҲ 30 сентябрь куни соат 18:00 ларда Жалақудуқ тумани, "Тўрачек" маҳалласи ҳудудидан ўтган "Хонобод-Андижон" транспорт қатнов йўлида юз берган. Фуқаро А.А. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситасида “Андижон” йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, ўзи билан бир йўналишда келаётган  фуқаро Т.О. бошқарувидаги VOLVO FH12 русумли  юк автомашинасини ўнг томонидан қувиб ўтган. У ҳаракатланиб келаётган йўл бўлагига ўтмоқчи бўлган вақтида, автомашинасининг орқа чап томони билан юк автомашинасининг ўнг олд томонига бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетиши оқибатида ушбу йўналишда келаётган фуқаро К.Х.нинг бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида Damas ҳайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг