Андижонда юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
20 Март
1584Кеча, 19 март куни Андижон вилоятида Зил русумли юк транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:00 лар атрофида Асака тумани “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида 1994 йилда туғилган ҳайдовчи У.Ш. ўзининг бошқарувида бўлган Зил-130 русумли юк транспорт воситасини “А-373 Тошкент-Ўш йўлининг Шаҳрихон” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида транспорт воситасининг электр симларидан чиққан қисқа туташуви оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ёнғин ФВБ Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган шахслар мавжуд эмас.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Асака тумани ФВБ томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи йўлда юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин содир бўлганди.