Андижонда ЙТҲга учраган машинадан тақиқланган дорилар чиқди
3-саҳифа
−
10:26 1846 1 дақиқа
Андижон вилоятида автоҳалокатга учраган машина ичидан 5071 дона Регапен топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида тезкор тадбир ўтказилган. Дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомаласи олди олинган.
Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган CHANGAN SL03 русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмида 5071 дона Регапен номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251 -1 -моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқароси гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида бир ойда умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўм бўлган 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилганди.
Live
Барчаси