Андижонда Ўзнефтгазинспекция мансабдори пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) ҳудудий бўлими мансабдор ходими 13 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлими амалдори Асака туманида фаолият юритувчи МЧЖга нефть маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланиши учун лицензия олишда зарур бўладиган хулоса тайёрлаб беришни айтган. У мазкур иши эвазига 3 минг АҚШ доллари ва лицензия олиб бериш учун Ўзнефтгазинспекцияда ишловчи танишига 10 минг доллар бериши кераклигини айтиб, МЧЖ таъсисчисидан 13 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзига яқин ходим орқали олган вақтда уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Андижон вилояти Ўзнефтгазинспекция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг