Андижонда тўй кортежида “томоша” кўрсатган куёвжўралар жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
18 Май 2023 14046 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар машиналардан таналарини чиқариб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеада иштирок этган барчанинг шахсига аниқлик киритилган.
“Машинамда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатландик. Маҳалламизда тўй бўлганди. Шу кортежда қатнашгандик. Жияним танасини машинадан чиқариб олди. Қилган ишимдан пушаймонман, бошқа қайтарилмайди”, дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилган. Автомобиллар эса жарима майдончасига олиб борилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь