Андижонда сувни чучуклаштиришнинг янги усулига патент берилди

Жамият

image

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълум қилишича, Андижон машинасозлик институтига маиший ва дала шароитида шўр сувни чучуклаштириш усули учун патент берилди.

Ушбу усул қандай ишлайди? Шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади. 

Усулнинг янгилиги шундаки, шўр сувга перманганат калий (KMnO4) моддаси қўшилишида бўлиб, у сувнинг рангини ўзгартириш орқали чучуклаштириш жараёнини тезлаштиради. 

Мазкур кашфиёт бошқаларидан чучуклаштириш усулининг осон ва арзонлиги билан фарқ қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Андижон патент

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг