Андижонда сохта орган ходимлари ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништириб, фуқарони алдаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998 ва 2002 йилларда туғилган 3 нафар шахс крипто-активлар билан шуғулланувчи, Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган фуқарони автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, унга ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.

Сўнгра жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унинг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалютасини ўзлаштириб олиб, эвазига унга 160 минг қалбаки АҚШ доллари берган.

Ўтказилган тезкор тадбирда сохта ходимлар қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўз уйида гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаб сотган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон сохта орган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг