Андижонда порахўр банк ходими қўлга олинди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
4768Коррупция - мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларига таъсир этиб, иқтисодий соҳада мамлакатнинг назорат қилиш функциясининг сусайиши, рақобат механизмлари ишламаслиги, мулк ҳуқуқининг поймол қилинишига, товар ва хизматлар баҳоларининг ошишига олиб келиши, ижтимойи соҳада халқнинг социал табақаланишига, қонун устуворлиги принципининг обрусизланиши, сиёсий соҳада эса халқнинг Ҳукуматга ишончи йўқолишига олиб келади.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бўз туман бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, коррупция билан боғлиқ ҳолатни фош этди.
АТ"Халқ банки" Бўз туман филиали бошқарувчиси А.А. "М" МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ўз маблағлари ҳисобидан иссиқхоналарни қуриб битказгани учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармасидан ажратилган 66 миллион сўмни "М" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериши эвазига жамият раҳбари Ф.А.дан 10 миллион сўм пора талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь