Андижонда ота алимент ўрнига ўз машинасини берди
Жамият
−
18 Сентябрь
4145Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи эркак фарзанди учун алимент тўлови ўрнига ўзининг Damas машинасини берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг буйруғига асосан фуқаро Ж.Қ. бир нафар фарзанди учун 2016 йилдан буён алимент тўлаб келган.
Олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида тарафларнинг ўзаро келишишига эришилган ва ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига Damas автомашинасини беришини маълум қилган.
Ундирувчи Ш.Х. ҳам бу таклифга рози бўлган ҳолда алимент тўловлари ўрнига автомашинани қабул қилиб олган.
Шу тариқа, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро иши юритиш тамомланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ота алимент учун 16 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берганди. 2024 йилдан 2040 йилгача бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда, жами 818 миллион 895 минг 193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган. Қарздор ундирувчи фойдасига жами 818 миллион 895 минг 193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини тўлаб берган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 миллиард сўм алимент тўлаганди.
LiveБарчаси