Андижонда мингга яқин одам “свет”сиз қолди
3-саҳифа
−
17 Август 2023
5006Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги трансформаторлардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 16 август куни соат 21:49 да Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Шохгузар” МФЙда жойлашган трансформаторда ёнғин чиққан. Ёнғин трансформаторнинг ичидаги мой ёниши оқибатида юзага келган.
Ёнғинга 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:54 да етиб бориб, трансформатор туман электр корхонаси ходимлари томонидан умумий тармоқдан узилганидан сўнг, соат 21:58 да ўраб олинган ва 22:10 да ўчирилган.
“Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Энергетика вазирлигининг айтишича, трансформаторнинг ёниши оқибатида ушбу ҳудуддаги мингга яқин истеъмолчилар электр таъминотидан узилган. Улар соат 23:45 да подстанциядаги бошқа бир трансформатор орқали тармоққа тўлиқ уланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги қуриб битказилаётган чойхонада ёнғин чиққан эди. Оқибатда чойхонанинг 260 метр квадрат майдони ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь