Андижонда Matiz 2 нафар болани уриб юборди
3-саҳифа
−
24 Март
3404Андижон вилояти Асака туманида Matiz йўлдан югуриб ўтаётган 2 нафар болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Асака тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган D-105E Асака–Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. ўзининг Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонадан чиқиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод йўлида рулда ухлаб қолган ҳайдовчи Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15