Андижонда маст эркаклар дўкон эгасини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида бир гуруҳ шахслар маст ҳолатда бир йигитни дўппослагани акс этган видеолар тарқалди. Хабарларда депутат ва амалдорлар 5 киши бўлиб 1 кишини дўппослагани ва йигитнинг ўзини беш суткага қамаб қўйгани айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг 27 июль куни соат 18:58 да Марҳамат туманининг Ўзбекистон маҳалласи Буюк турон кўчасида жойлашган MIMO номли салқин ичимликлар дўконида содир бўлган. Фуқаро А.А. маст ҳолатда дўкон эгаси А.Б. билан ўзаро гап талашиши оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тайинланган суд-тиббий экспертизаларининг тегишли хулосаларида фуқаро А.Б.да соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳати аниқлангани, фуқаро А.А.да эса тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритмаган ва уларнинг депутат ёки амалдор экани ҳақидаги тармоқларда тарқалган хабарларни на рад этган, на тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида она ва келин қариндошлари билан омма олдида ўғли билан никоҳсиз яшаб келаётган қизни калтаклаб, уни кийимсиз ҳолатда қолдиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Марҳамат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг