Андижонда маст эркак 3 яшар қизнинг устидан қайноқ сув қуйди. Қизалоқ вафот этган

Жамият 16351
image

Андижон вилояти Булоқбоши туманида маст эркак 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборди. Бу ҳақда Zamon дастурида хабар берилди.

Ҳолатни ўрганиш давомида тўпланган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январга ўтар кечаси соат 2:00 да жиноятчи спиртли ичимлик ичиб, ўз уйида ижарада яшаётган аёлнинг хонасига кирган ва шаҳвоний нафсини қондириш мақсадида аёлга таклиф билдирган. Аёл эса буни рад этган. Аслида, бу эркак ва аёл аввалдан телефон орқали мулоқот қилиб келган. 

Эркак шундан сўнг, аёлнинг 2018 йилда туғилган қизига қайноқ сув қуйиб, оғир тан жароҳати етказган. Қизалоқ оғир куйиш жароҳатидан вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизалоқ қайноқ сувдан умумий тана юзасининг бўйни, иккала қўли ва ёнбош соҳаларининг куйиши жабрланувчининг ўткир ҳолда юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигига сабаб бўлган. 

Суд ушбу жиноят ишини ўрганиб чиқиб, эркакка 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1083
Рейтинг: 2.9
t
×