Андижонда хонадон ва унга туташ кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
14 Август 2024
3156Бугун, 14 август куни Андижон вилоятидаги дўкон ва унга туташ уйга ўт кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:54 да Андижон шаҳар “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙ Фурқат кўчасида жойлашган фуқаро М.И.нинг яшаш уйи ҳамда яшаш уйига туташ бўлган кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Соат 16:02 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 16:20 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг ҳамда кийим-кечак дўконининг 70 м кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Шунингдек, ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги дўконларда ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь