Андижонда холаваччасининг болаларини ўлдирган аёл ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилгани маълум бўлган.

Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.

Аёл кўрсатмасида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетгани учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган. Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Андижон

Баҳолаганлар

1170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг