Андижондаги хонадондан икки боланинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Андижон шаҳридаги хонадондан 3 ва 8 ёшдаги икки боланинг жасади топилди. Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, Андижон шаҳар Зафар кўчасидаги уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў.нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.

Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, ота-онаси болаларни ўғирлаб кетилган деб, қидирувга берган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Андижон

Баҳолаганлар

1394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг