Андижонда институт ҳудудидаги бинода ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
29 июн 2024 6427 1 дақиқа
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ёнғин кеча, 28 июнь куни соат 20:52 да Андижон туманида жойлашган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳудудидаги, ҳозирда фойдаланилмай келинаётган қўшимча бинода юзага келган.
Содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 100 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
“Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарари аниқланмоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр