“Чорсу” бозори узоқ ёнди
3-саҳифа
−
28 Июнь
20372Бугун, 28 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин тунги соат 01:12 да Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозори ҳудудидаги савдо дўконларида содир бўлган. ФВБга келиб тушган хабарга асосан, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳам етиб борган.
“Ҳодиса жойида фавқулодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёдаги катта савдо мажмуасида ҳам ёнғин чиққанди. Шунингдек, Тошкентда ресторанлардан бирига ўт кетгани ҳақида хабар берилганди.