Тошкентда ресторанлардан бирига ўт кетди
3-саҳифа
−
21 Июнь
7214Тошкент шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 21 июнь куни соат 08:08 да Учтепа туманининг “Катта Қани” кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин 15 дақиқа ичида, яъни соат 08:31 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 кв.м майдондаги тахта бўлаклари ёнган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ғалла майдони ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси