Андижонда иккита уй ёнди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 2 та уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Кеча, 24 март куни соат 16:40 да Андижон шаҳрида жойлашган "Ўзбекистон" маҳалласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:44 да ҳодиса жойига етиб борган. Соат 16:51 да ёнғин ўраб олинган ва соат 17:25 да батамом ўчирилган.

Маълум бўлишича, маҳалланинг “Тўкаев” кўчасида жойлашган 20-А уйнинг том шифт қисмида 80 квадрат метр майдони, уй жиҳозлари ҳамда қўшни 20-уйнинг 40 квадрат метр майдонда шифт том қисмлари ёнган. Ёнғиндан уйларнинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган  ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг