Андижонда иккита Nexia тўқнашди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2020
9110Жорий йилнинг 18 октябрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди ва тўрт нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Тергов депаратменти хабар берди.
ЙТҲ соат 15:00 да 40 ёшли Ф.Х. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Балиқчи тумани “Афсона” МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи-Ўрмонбек автомобиль йўлининг Ўрмонбек йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 53 ёшли А.Ў.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Nexia автомашина ҳайдовчиси Ф.Х. ва йўловчи 53 ёшли Ж.М. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккила автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.