Андижонда иккита МЧЖ 1,6 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлагани фош бўлди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Андижон туманидаги “A.S.” ва “M.S.” МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат К.Ё.” электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида юз берган.

Натижада давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг