Андижонда ИИБнинг собиқ ходимлари 5,6 млрд сўмни “туя қилди”

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари М.М. унга нисбатан олиб борилган терговдан норозилигини билдирган. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, вилоят прокуратураси томонидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Хусусан, терговда фуқаро М.М. ва бошқалар томонидан вилоят ИИБ депозит ҳисобидаги жами 5,6 млрд сўмлик пул маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Тергов натижасига кўра, вилоят ИИБ Молия таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари М.М., бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими собиқ бошлиғи Д.А., ИИБ МТХ собиқ ходими Ш.М., МИБ Андижон шаҳар бўлими собиқ ижрочиси Ш.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” “г” бандлари ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилинган, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айбланувчиларнинг айби жиноят иши бўйича тўпланган далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилиб, ҳозирда суд муҳокамаси ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг (собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси) собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Андижон Ички ишлар бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг