Тошкентда Адлия бошқармасининг собиқ ходимлари қарийб 900 млн сўмни талон-торож қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг (собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси) собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган ўрганиш ишларида айрим давлат хизматларидан келиб тушган маблағларнинг бюджетга ва бошқа вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига нотўғри тақсимлангани аниқланган. 

Маълум қилинишича, ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишига қўшиб ҳал қилиш учун прокуратура органларига юборилган. 

Мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг