Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
14 Июнь 2022
32682Кеча, 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туман ҳокими Б.Йўлдошев кўз ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва МИБ туман бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 11 июнь куни туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги “промзона” ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.
Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишган.
Ҳозирда, ўрганиш ишлари давом этмоқда ва натижаси ҳақида қўшимча маълум қилинади.
LiveБарчаси