Андижонда ИИБ ходимини ҳақоратлаган эркак қонга беланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида ИИБ ходимини ҳақоратлаб, қочишга уринган фуқаронинг қўлини ойна бўлаги кесиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 22 апрель куни соат тахминан 19:00 ларда Асака тумани Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори лейтенант Асака шаҳар Бобуршоҳ кўчасидаги чорраҳада Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермасдан ҳаракатланаётган Damas русумли автомашинани тўхтатган. Лейтенант мазкур қоидабузарликни расмийлаштираётган вақтида автомашинада маст ҳолатда бўлган йўловчи Ғ.А. ходимни ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатиб, уни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат тартибини бузган.

Профилактика инспекторининг чақирувига асосан воқеа жойига етиб келган пост-патруль хизмати ходимлари томонидан жамоат тартибини бузаётган Ғ.А.ни Ички ишлар бўлимига етказиш вақтида, у ходимларидан қочишга уринган. Ғ.А. шу кўчада жойлашган “Совғалар” номли дўконга кириб, дўкон ичкари хонасидаги эшикни ортидан тираб олишга ҳаракат қилган. Шу вақтда эшик ойнаси синиб, Ғ.А.нинг боши ва чап қўлининг билак қисми кесилиб кетган.

Ортидан етиб келган ходимлар томонидан фуқаро Ғ.А. шифохонага етказилиб, унга чап қўл билак юқори учлиги тирсак бўғими ички тизза соҳаси кесилиши оқибатида мускул, пой, қон-томир ва нерв шикастланиши, бош қисми чап томон чакка соҳасини кесилган жароҳати, кучли мастлик ҳолати ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текширув давомида фуқаро Ғ.А.нинг тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан вилоят ИИБга хизмат текшируви тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг