Андижонда эркак 24 кг “гашиш” билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
22 Апрель 2705 1 дақиқа
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Марғилон шаҳрида яшовчи 1973 йилда туғилган, муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахс олдиндан кузатувга олинган. У ўзининг қирғизистонлик танишлари томонидан Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган 24 кг 475 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳабар берилишича, ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида қолган гумонланувчиларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири ўзи истиқомат қилаётган хонадон олдида 1 дона полиэтилен ўрамдаги гиёҳвандлик воситасини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси