Андижонда дўконга ўт кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 5 январь куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 22:57 да “Шаҳрихон” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган маиший савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 23:00 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 23:45 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 300 м.кв майдонида шифт, том қисми ва маиший жиҳозлар  ёниб зарарланган. Фуқаролар тан жароҳати олмаган. Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш масканида ёнғин чиққанди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг