Андижонда Cobalt’ни дарахт босиб қолди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 май куни Андижон вилояти Марҳамат туманида Cobalt’нинг устига дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:20 ларда Марҳамат тумани “Дукчи Эшон” МФЙ Ипак йўли кўчасида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган И.Ф. ўзининг Cobalt русумли  автомашинасини қатнов қисмининг четига қўйиб, тушлик қилиш учун ошхонага кириб кетган вақтида об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол эсиши оқибатида чинор дарахти ушбу автомашина устига қулаб тушган. 

Билдирилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, автомашина техник шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли шамол оқибатида дарахт қулаб, икки фуқарони босиб қолганди. Улардан бири оғир аҳволда шифохона қабулхонасида вафот этган. Иккинчи беморда бош-мия жароҳати мавжуд. Унда узоқ муддатли жарроҳлик амалиёти ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Cobalt шамол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг