Андижонда бола ўғрилари пайдо бўлдими? ИИБ изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижонда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар тўғрисида вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.

Баён этилишича, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бола ўғрилари пайдо бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ҳеч қандай бир асосга эга эмас. Шунингдек, хабарда ижтимоий тармоқ фаолларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик сўраб қолинган.

Маълумот учун, вояга етмаган шахсларни ўғирлаш Жиноят кодексининг 137-моддаси асосида беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, ўғрилик ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган, инсон аъзоларини ва тўқималарини олиш мақсадида амалга оширилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон ИИБ бола ўғриси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг